ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-10-20 09:05:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

🔰 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашига 4-Чакоб сайлов округидан сайланган депутат, Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов томонидан Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилиб, сайловчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролар моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой билан таъминлаш, кадастр ва қурилиш, ижара шартномаларини расмийлаштириш, ичимлик суви таъминоти, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, электр энергияси таъминоти ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатларини билдирдилар.
Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг қонуний ечимини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, мурожаатлар ижросини қатъий назоратга олиш, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кўрилган чоралар юзасидан фуқароларга маълумот бериш вазифалари белгилаб қўйилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қонуний ҳал этиш орқали аҳоли розилигини таъминлашга хизмат қилади.






