МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА: САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-09-15 14:05:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

🔰 МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА: САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашига 4-Чакоб сайлов округидан сайланган депутат, Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов томонидан Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам кўрсатиш, бандликни таъминлаш, уй-жойни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, электр энергияси таъминоти, кадастр, бола пули, қурилиш, ижара шартномаларини расмийлаштириш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, кўтарилган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, масъул раҳбар ва мутасаддиларга фуқаролар мурожаатларини белгиланган тартибда ўрганиш, уларнинг қонуний ечимини таъминлаш, ижросини назоратга олиш ҳамда ҳар бир мурожаат эгасига натижаси бўйича ахборот бериш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли билан бевосита мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ҳал этиш, аҳоли манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.






