ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-09-14 11:10:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Бугун, 14 сентябрь куни Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Уринова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чуст туманидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Шахсий қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар тингланди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларни қонунчилик доирасида ҳал этиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Қабул жараёнида келиб тушган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъуллар бириктирилди ҳамда аниқ ижро муддатлари белгиланди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш, уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш доимий эътиборда.
https://t.me/Chusttumanhokimligi



