ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — КЕЛАЖАК УЧУН КУРАШ
2026-09-15 07:05:00 / Yangiliklar

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — КЕЛАЖАК УЧУН КУРАШ
Чуст туманида ёшлар ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини кучайтириш ҳамда соғлом ҳаётга интилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Гиёҳвандликка қарши кураш — келажак учун кураш” шиори остида “Саломатлик учун 500 қадам” марафони ўтказилди.
Мазкур марафонда Чуст туманида истиқомат қилувчи ёшлар, хотин-қизлар, спортчилар, таълим соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар “Саломатлик учун 500 қадам” шиори остида биргаликда ҳаракатланиб, жисмоний фаоллик ва спортнинг инсон саломатлиги, айниқса, ёш авлод тарбиясидаги муҳим аҳамиятини намоён этдилар.
Шунингдек, марафон орқали ёшларни турли зарарли одатлардан асраш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортга қизиқишини ошириш ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Саломатлик учун 500 қадам” марафони иштирокчилар учун нафақат жисмоний фаоллик тадбири, балки соғлом ҳаёт, соғлом авлод ва фаровон келажак сари ташланган муҳим қадам бўлди.
https://t.me/Chusttumanhokimligi









