КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛИДА — МАНЗИЛЛИ ВА АМАЛИЙ ИШЛАР
2026-09-11 15:05:00 / Yangiliklar

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛИДА — МАНЗИЛЛИ ВА АМАЛИЙ ИШЛАР
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш борасида Наманган вилоятида амалга оширилаётган ишларни самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Республикадан Наманган вилоятига бириктирилган вакил — Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозим Холмуродов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Чуст туманида бўлди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Кўктош"," Оғасарой", "Пилол" ва "Янгичак" маҳаллаларида бўлиб, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда уларни тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ўрганишлар давомида маҳаллаларда хонадонбай ишлаш тизими, аҳолининг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, фуқароларни доимий ва барқарор даромад манбалари билан таъминлаш, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш, уларнинг эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Таъкидланганидек, камбағалликни қисқартиришда манзилли ва амалий ёндашув, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда ҳар бир оиланинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тизимли иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Бу борадаги ишлар Чуст туманида изчил давом эттирилади.
https://t.me/Chusttumanhokimligi









