ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА: ҲАР БИР МАСАЛАГА АМАЛИЙ ЕЧИМ
2026-09-11 14:05:00 / Yangiliklar

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА: ҲАР БИР МАСАЛАГА АМАЛИЙ ЕЧИМ
Бугун Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов томонидан Пансада маҳалласи биносида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, шунингдек, Наманган вилояти «Агробанк» бошқармаси бошлиғи Н.С. Абубакиров иштирок этди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган муаммо ва масалаларни туман раҳбарига тўғридан-тўғри баён қилиб, уларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва мурожаатларини билдирди.
Кўтарилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, уларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш, кредит ажратиш ва банк хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалари ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга уларни белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Туман раҳбари тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
https://t.me/Chusttumanhokimligi





