🔰 ЧУСТДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-09-10 11:05:00 / Yangiliklar

#Пайшанба_ёшлар_куни
🔰 ЧУСТДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Чуст туманида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш ҳамда муносиб иш ўринларига жойлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Чуст туманидаги «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган «Tai Chang Special Steel» МЧЖ қўшма корхонасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбир давомида маҳаллалар кесимида ўтказилган хатлов ишлари натижасида аниқланган ишсиз фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари ва меҳнат шароитлари ҳақида маълумотлар берилди.
Хусусан, аниқланган ишсиз фуқаролардан жами 210 нафарини мазкур корхонага ишга жойлаштириш мақсади белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 100 нафар фуқаронинг ҳужжатлари қабул қилиниб, уларни иш билан таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Меҳнат ярмаркаси фуқароларни муносиб иш ўринларига йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Келгусида ҳам ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринларига йўналтириш ва доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.
https://t.me/Chusttumanhokimligi






