🔰 ЧУСТДА ПАХТА ҲОСИЛИНИ НЕСТ-НОБУД ҚИЛМАСДАН ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-09-09 16:05:00 / Yangiliklar

🔰 ЧУСТДА ПАХТА ҲОСИЛИНИ НЕСТ-НОБУД ҚИЛМАСДАН ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун Чуст тумани Машина-трактор паркида қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган навбатдаги ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Хакимов, Чуст тумани ҳокими Б.Салимжонов, вилоят прокуратураси вакили Ж.Халилов, терим отрядлари раҳбарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳамда тумандаги пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарда туманда 2026 йил ҳосили учун 3504 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсини нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш ва давлат хирмонига сифатли ҳолда топшириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, пахта қабул қилиш масканлари, тарозилар, лабораториялар ҳамда пахта ташишда иштирок этадиган техникаларни тўлиқ шай ҳолатга келтириш, терим жараёнларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, пахта теримини бошлашга рухсат берилган заҳоти терим отрядлари ва барча масъулларнинг тўлиқ шай ҳолатда бўлиши, терим ишларини уюшқоқлик билан бошлаш ҳамда ҳосилни қисқа муддатларда нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида мутасадди раҳбар ва масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда белгиланган топшириқлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиши таъкидланди.
https://t.me/Chusttumanhokimligi









