ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА: ШАХСИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-09-09 14:05:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА: ШАХСИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 9 сентябрь куни Чуст тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экологик ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Джафаров томонидан Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар бириктирилди ҳамда ижрони таъминлаш муддатлари белгилаб берилди.
Мурожаатларнинг қонуний ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларига амалий ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
https://t.me/Chusttumanhokimligi



