Сайёр қабул ўтказилади
2026-08-24 08:20:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Туманимиз Халқ қабулхонаси биносида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, бугун Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўтказилиши режалаштирилган фуқароларнинг шахсий қабули туман ҳокимлиги биносида ўтказилишини маълум қиламиз.
📍 Манзил: Чуст тумани ҳокимлиги биноси
🕙 Қабул вақти: соат 10:00 дан 12:00 га қадар
Шахсий қабулга мурожаат қилиш истагида бўлган фуқаролардан белгиланган вақтда туман ҳокимлиги биносига келишларини сўраймиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
https://t.me/Chusttumanhokimligi
