Чуст туманида замонавий капсула кутубхонаси фойдаланишга топширилди
2026-07-09 15:30:00 / Yangiliklar

#Пайшанба_ёшлар_куни
Чуст туманида замонавий капсула кутубхонаси фойдаланишга топширилди
Чуст туманида замонавий лойиҳа асосида барпо этилган “Ёшлар зиё маскани” капсула кутубхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов, соҳа мутасаддилари, ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маросим давомида меҳмонлар кутубхонада яратилган замонавий шарт-шароитлар, электрон ва босма адабиётлар фонди, қулай мутолаа ҳудудлари ҳамда ёшларнинг билим олиши, ўз устида ишлаши учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Таъкидланганидек, мазкур капсула кутубхонаси ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қиладиган муҳим маърифат масканларидан бирига айланади.






