Чуст туманида раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
2026-07-09 14:20:00 / Yangiliklar

#Пайшанба_ёшлар_куни
Чуст туманида раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
Чуст тумани Маданият марказида ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов, масъул ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.
Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, спорт ва маданият соҳаларида яратилаётган имкониятлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, шунингдек, ҳудудларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.









