🔰 Фуқаролар мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди
2026-07-07 16:10:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

🔰 Фуқаролар мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди
Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов томонидан Халқ қабулхонасида ўтказилган навбатдаги шахсий қабул давомида Бирлик ҳамда Пансада маҳаллаларида чиқинди тўплаш жойларини тартибга келтириш ва улар учун алоҳида ҳудуд ажратиш масаласида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан масъул идоралар вакиллари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида ҳар икки маҳаллада чиқинди тўплаш майдонларини санитария ва экологик талаблар асосида ташкил этиш, аҳолига ноқулайлик туғдирмайдиган ҳудуддан ер майдони ажратиш ҳамда мазкур масалани белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, масъул ташкилотлар раҳбарларига чиқинди тўплаш жойларини тартибга келтириш, инфратузилмани талаб даражасида шакллантириш ва белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.



