Чуст тумани ҳокими фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабулини ўтказди
2026-07-07 14:05:00 / Fuqarolar bilan o'tkazilgan qabullar

🔰 Чуст тумани ҳокими фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабулини ўтказди
Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов томонидан Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг моддий ёрдам ажратиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ногиронлик гуруҳини расмийлаштиришда амалий кўмак бериш, Бирлик ва Пансада маҳаллаларидаги чиқинди тўплаш жойларини тартибга келтириш, имтиёзли кредит ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш, табиий газ тармоғига уланиш, олий таълим муассасалари учун контракт тўловини амалга оширишда кўмаклашиш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг ҳар бири масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар ва ижро муддатлари белгиланди. Ижросини таъминлаш ҳамда назорат қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, аҳолини қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда халқ розилигини таъминлаш борасидаги ишлар Чуст тумани ҳокимлиги томонидан изчил давом эттирилмоқда.





