ИНСОНПАРВАРЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ИФОДАСИ
2026-05-26 09:10:00 / Yangiliklar

ИНСОНПАРВАРЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ИФОДАСИ
Ҳурматли Президентимизнинг 2026 йил 22 май куни қабул қилинган “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатларни мужассам этган муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, ушбу қутлуғ айёмда аҳолини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлашда катта ғамхўрликнинг ифодаси бўлди.
Ушбу тадбирларда маҳалла еттилиги ҳамда тегишли масъуллар иштирок этиб, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, инсон қадрини улуғлашдек эзгу анъаналар бардавом бўлишини тилашди.









