Чуст тумани ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг фуқаролар қабули жадвали тасдиқланди
2026-05-25 14:30:00 / Yangiliklar

Чуст тумани ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг фуқаролар қабули жадвали тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ–51-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чуст туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Мазкур қабуллар давомида аҳолининг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш чоралари кўрилади.
🔹 Чуст туман ҳокими Б.Салимжонов — ҳафтанинг сешанба куни соат 14:00 дан 17:00 гача;
🔹 Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р.Темиров — жума куни соат 10:00 дан 12:00 гача;
🔹 Туман ҳокимининг қурилиш, коммунал соҳа ва экология масалалари бўйича ўринбосари Б.Джафаров — чоршанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача;
🔹 Туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари И.Тўхтасинов — жума куни соат 14:00 дан 16:00 гача;
🔹 Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Раҳматуллаев — пайшанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача;
🔹 Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Тошматов — сешанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача;
🔹 Туман ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Уринова — душанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача қабул ўтказади.
📍 Манзил: Чуст тумани Халқ қабулхонаси.
Фуқаролар мурожаатлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, атрофлича кўриб чиқилади.
