Чуст туманидаги Маданият марказида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
2025-12-24 10:10:00 / Yangiliklar

#Жараён
Айни дамда Чуст туманидаги Маданият марказида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда туман ҳокими Б.Салимжонов, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ёшлар етакчилари ва ишсиз ёшлар иштирок этмоқда.
Бу йил олий таълим муассасаларини битирган битирувчиларни бандлигини таъминлаш, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Маълумот учун: Учрашув давомида ҳозирги ҳолатга 30 нафардан ортиқ ёшлар тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар, ва узоқ мудатга фойдаланиш учун ер ажратиш бўйича ишлар ташкил этилди.
"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви давом этмоқда.




