FUQAROLAR QABULI: MUAMMO VA YECHIM
2025-12-23 14:05:00 / Yangiliklar

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМ
🔰 “Халқ қабулхонаси”да фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Чуст тумани ҳокими Бахтиёржон Салимжонов Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.
Унда тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида уй-жой кадастр хужжатлари, даволаниш учун моддий ёрдам, уй-жойини таьмирлаш, ишга киришда амалий ёрдам, табиий газ тармоғига уланиш, газ балон олиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, ичимлик сув таъминоти ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Ўтказилган қабулда фуқароларнинг масалалари жойнинг ўзида ўрганилиб, ҳал этиш учун масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.









