Бухоро вилоятида ишсизликни ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қисқача МАЪЛУМОТ
2026-07-02 14:45:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari
Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида.
Ҳурматли Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори асосида вилоят бўйича жами 381,5 минг аҳолини, шундан, доимий ишга жойлаштириш – 51,1 минг, соядан чиқариш – 60,7 минг ва 269,7 минг аҳолини даромадини ошириш режалаштирилган.
2026 йил бошида вилоятда 23 мингта ишсизлар мавжуд бўлиб, ишсизлик даражаси 3,0 фоизни ташкил қилган эди.
Жорий йилнинг январь-апрел ойларида 84 763 нафар (шундан, доимий ишга жойлаштириш 10 042 нафар, аҳоли даромадини ошириш 57 574 нафар ва иш ўринларини соядан чиқариш
17 147 нафар) аҳолини янгича ёндашувлар асосида бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Амалда 2026 йилнинг январь-апрел ойлари давомида вилоятда 136,7 минг (режа 84,8 минг) ёки 161 фоизга аҳоли даромадли меҳнат билан банд қилинди.
Шундан, доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали
13,1 минг (режа 10,0 минг) ёки 130 фоизга, аҳоли даромадини ошириш ҳисобига 96,2 минг (режа 57,6 минг) ёки 167 фоизга, иш ўринларини соядан чиқариш орқали 27,4 минг (режа 17,1 минг) ёки 160 фоизга аҳоли бандлиги таъминланди. (Январь-май ойи ижроси солиқ билан солиштриш жараёнида)
15-июн ҳолатида 4,3 мингта ишсизлар қолган бўлиб, ишсизлик даражаси 0,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш йўналишида
2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан январь-май ойларида 5 802 та оиланинг 22 932 нафар аъзоларига барқарор бандлик йўналишида хизматлар билан қамраб олиш режалаштирилган.
Амалда 7 516 та оиланинг (130 фоиз) 31 730 нафар (138 фоиз) аъзолари бандлик хизматлари билан қамраб олинди.
Жумладан: 2660 та оиланинг ишсиз аъзолари доимий ишга жойлаштириш ҳисобига, 1355 та оилага тижорат банклари томонидан дастурлар доирасида имтиёзли кредит ҳамда субсидия ва ссудалар ажратиш ҳисобига, 451 нафар фуқаро касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитиб, 4651 та оилага тадбиркорликка жалб қилиш орқали хизматлар кўрсатилди.
Жорий йилнинг 15 июнь ҳолатида ижтимоий реестрда 12,7 минг камбағал оиланинг 53,7 минг нафар аъзолари аниқланган бўлиб, камбағаллик даражаси 2,5 фоизни ташкил қилмоқда.

