Энди ходимлар маош оладиган банкни ўзи танлайди
2026-07-03 17:57:00 / Yangiliklar
Янги "Тақсим" тизими иш берувчиларнинг муайян банк картасини мажбурий танлатиш амалиётига чек қўйиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда жорий этилаётган "Тақсим" тизими ходимларга иш ҳақини қайси банк орқали олишни мустақил танлаш имконини беради.
Тизимни 30 июнь куни ишга тушириш режалаштирилган эди. Бироқ айрим банкларнинг техник жиҳатдан тайёр эмаслиги сабабли лойиҳа муддати кечиктирилди.
Президент топшириғи асосида ишлаб чиқилган мазкур тизим орқали иш берувчиларнинг ходимларни муайян банк картасини танлашга мажбурлаш амалиётига барҳам бериш мақсад қилинган.

