Yoshlar masalalari – doimiy e'tiborda
2026-07-02 14:30:00 / Yangiliklar

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ҳар ҳафта пайшанба куни "Ёшлар куни" сифатида мазмунли тадбирлар ташкил этилмоқда. Мазкур ташаббус доирасида Бухоро тумани ҳокими Анваржон Очилов бошчилигидаги масъуллар Бухоро туманидаги 1-сон техникум фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида техникумда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати, ўқув жараёнлари ҳамда моддий-техник базанинг ҳолати атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, 2026–2027-ўқув йили учун қабул жараёнларининг ташкил этилиши, абитуриентларга яратилаётган қулайликлар, ҳужжатларни қабул қилиш ишлари ҳамда жараёнларнинг шаффоф ва адолатли ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида масъуллар томонидан мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларга сифатли таълим бериш юзасидан тегишли топшириқ ҳамда тавсиялар берилди.
Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда муносиб келажагини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган бундай ишлар Бухоро туманида изчил давом эттирилмоқда.









