Бувайда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ф.Т.Хайитовнинг туман аҳолисига “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаати”
2026-10-05 09:25:00 / Yangiliklar

Ассалому алайкум, ҳурматли Бувайдаликлар ва туманимиз мехмонлари!
Бугунги кунда туманимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда ҳар бир маҳалла кесимида жиноятчиликни сабабини аниқлаш ва уларни бартараф этишда фуқаровий ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлаш ҳамда хавфсиз ҳудуд тамойили асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда туманимиз ҳудудидаги 9 ой якуни бўйича жиноятчилик аҳволи ҳақида ахборот берсам. Жорий йилнинг 9 ойи давомида туманимиз ҳудудида.
-17 188 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланди;
-1 818 та тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга “Ҳимоя ордер” лари берилди
-241 та “Ҳимоя ордер” талабини бузган шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
-38 нафар профилактик ҳисобда турган руҳий касал, гиёҳванд ва спиртли ичимликка ружу қўйганлар мажбурий даволанишга ётқизилди:
-478 та совуқ қурол олиб юриш ҳолатлари бўйича маъмурий чоралар кўрилди.
-жиноят содир этишга мойил бўлган 1 825 нафар шахслар профилактик ҳисобга ҳамда 46 нафар илгари судланган маъмурий назоратга олинди.
Профилактика инспекторлари томонидан жиноят қилишга мойил ҳамда жиноятдан жабрланиш хавфи юқори бўлган 14 041 нафар шахслар бўйича маҳалла еттилигига хулосалар берилди ва 12 929 нафар қўшма хулосалар асосида уларнинг муаммолари ҳал этилди.
Туманимиз ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилган манзилли чора-тадбирлар натижасида, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 45 тага (129/84) камайишига эришилди.
Жумладан, Жиноят турлари бўйича: Ўғирлик, Босқинчилик, Талончилик, Безорилик, Автомабил олиб қочиш жиноятларидир.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида тизимли ва изчил чора-тадбирлар олиб борилганлиги натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида туманимиздаги 53 та маҳаллаларнинг 9 тасида жиноят камайган бўлса, 24 та махалла фуқаролар йиғинларида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Ҳурматли туманимиз аҳолиси қонун устуворлигини таъминлаш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг биргина мисоли давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 5-январь куни “2026 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги П.Қ-1-сон қарорлари қабул қилинди.
Қарор ижроси бўйича туманимиз ҳудудидаги хар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида йўл хариталари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу йўл хариталарида кўрсатилган вазифалар бўйича ҳозирги кунда ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг 790 та муаммолари ҳал этиш чоралари кўрилди. 920 нафар шахслар ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари 105 та аҳоли гавжум жойларга, 30 та мактаб ва мактабгача таълим муассасаларга видео кузатув камералари, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 20 та замонавий домофон комплекслари ўрнатилди. Ҳамда 850 та хонадонлар техник қўриқловга олинди.
Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаш жоиз, агарда жиноятнинг суратини кескин ошиб кетишига ҳамма бирдек жон қуйдириб, жамиятда, айниқса ёшларимиз ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда иммунитетни шакллантирмас эканмиз, жиноятнинг оқибатлари билан овора бўлиб юраверамиз. Битта бўлса хам жиноят бўлгани ҳаммамизни ташвишга солиши керак. Бугунги кунда туманимиздаги 53 та маҳаллаларнинг хар бирида маҳалла телеграмма каналлари мавжуд. Сизлардан илтимос, ушбу Телеграм каналларига аъзо бўлсангиз, биз сизларга бугунги кундаги жиноятчилик аҳволи, кибр жиноятларининг янгича турлари, улардан ҳимояланиш, гиёҳвандлик, одам савдоси, ва бошқа иллатларга қарши курашиш бўйича маълумот бериб борамиз.
Энг асосийси, сиз тўғридан тўғри профилактика инспектори билан бевосита алоқада бўласиз. Шу ўринда ҳурматли фуқароларимиздан огоҳ бўлишларини. Оиласи, яқинлари, қўни-қўшнилари орасида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда жонбозлик кўрсатишларини хам сўраб қоламан.
