Бувайда тумани прокурори З.М.Сулаймоновнинг туман аҳолисига “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаати”
2026-09-07 09:00:00 / Yangiliklar

Давлат раҳбарининг 05.01.2026 йилдаги 1- ва 2-сонли қарорлари билан “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу борада янгича ишлаш механизми ҳаётга татбиқ этилди.
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф қилиш, туманнинг ҳар бир кўчасида, бозорида, жамоат жойларида хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилмоқда.
Туман прокуратураси томонидан Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилиб, менинг раҳбарлигимда идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллаларга масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилиб, туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар "йўл харита"лари ишлаб чиқилди.
Маҳалларга борган масъул рахбарлар томонидан “Маҳалла еттилиги” вакилларини ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш аҳволи ўрганилиб, уларни билимларини ошириш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилиб, аниқ манзилли иш ташкил қилишлари бўйича тушунчалар берилиб ўқув семинарлари ўтказилди.
Туманда ижтимоий профилактика объектлари бўйича жами 10828 та автоматлаштирилган тартибда хулосалар берилиб, 9266 та (85,5 %) хулосалар ижобий ҳал этилди.
Бироқ, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, айрим турдаги жиноятлар содир этилмоқда.
Жорий йилнинг 8 ойида 189 та жиноятлар ҳисобга олинган бўлиб, унинг 38,4 фоизи ёки 69 таси олдини олиш мумкин бўлган, шундан
34 таси (17,9 фоизи) эса айнан маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил қилди.
Жиноят турлари бўйича таҳлил қилинганда босқинчилик 100,0 фоизга (1-0), ўғрилик 15,8 фоизга (38-32), фирибгарлик 15,0 фоизга (20-17), транспорт воситасини олиб қочиш 100,0 фоизга (1-0), безорилик 100,0 фоизга (6-0), йўл транспорт ҳодисалари 30,3 фоизга (33-23) камайишига эришилди.
Бироқ, номусга тегиш жинояти 1 та ёки 50,0 фоизга (2-3), киссовирлик жинояти 1 та ёки 100,0 фоизга (0-1), Экстремизм билан боғлиқ жиноят 6 та ёки 200,0 фоизга (3-9), кибер жиноятлар 7 тага ёки 25,0 фоизга (12-15) ортиб кетишига йўл қўйилган.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилиб, менинг раҳбарлигимда идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллаларга масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилиб, туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар "йўл харита"лари ишлаб чиқилди.
Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда.
Мисол учун, ПҚ-111-сонли Қарор чиқарилганидан сўнг, маҳаллаларда содир этилган 34 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, вазифасини бажаришда сусткашликка йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли таъсир чоралар кўрилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 1-2 ва 3-чораклар учун “Йўл харита"лари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Биз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, аҳолининг конститутсиявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш учун зиммамизда катта масъулият ётганлигини, ҳал этишимиз зарур бўлган масалалар кўп эканлигини жуда яхши тушунамиз.
Шунинг учун ҳам долзарб ва муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган бу ишларни соҳага татбиқ қилиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича прокуратура органларида кучайтирилган иш тартиби жорий этилиб, доимий давом этадиган соҳавий назорат ўрнатилди.
Жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Жорий йилнинг 8 ойида соҳада 25 та ўрганиш ва текширишлар ўтказилган.
Бундан ташқари, “Йўл харита”лари ижроси юзасидан йил бошидан жами 98 ta kameralar, ko‘p qavatli uylarning eshiklariga 10 ta domofonlar, uylarning kirish yo‘laklariga 12 ta tashvish tugmalari o‘rnatildi, 377 ta savdo va xonadonlar tezkor qo‘riqlovga olindi.
Mahallalarda fuqarolarni ogohlikka chaqiruvchi “Hudud kamera nazoratida!”, “Ob’ekt qo‘riqlovda!” hamda “Xonadon qo‘riqlovda!” kabi jami 106 ta stikerlar joylashtirildi.
Mahallalarda 28 ta “namunaviy xavfsiz ko‘cha” hamda 8 ta “namunaviy xavfsiz uy” tashkil etildi, ichki yo‘llar va ko‘chalar 75 ta yoritish vositalari bilan ta’minlandi.
Қилган ишларимиз самараси қуйидаги рақамларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Йил бошидан туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда юрган 1 нафар шахслар ушланди, 2 та жиноятлар "иссиқ изи"дан фош этилди.
Бундан ташқари, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Ҳурматли Бувайдаликлар!
Жиноятчиликка қарши курашишда прокуратура органлари кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
