Ҳоким қабули –Халқ манфаатлари учун
2026-08-21 16:00:00 / Matbuot anjumanlari
Туман ҳокими Илёбек Новиков бошчилигида туман раҳбариятининг жойлардаги оммавий сайёр қабули давом этмоқда.
🖇Навбатдаги оммавий қабул “Навбаҳор" маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилди.
🔍Аҳоли билан учрашувда фуқароларнинг қатор мурожаатлари туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ ва ДСИ бошлиғи, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида тингланди.
👨💻Сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
▫️Хусусан, фуқароларнинг тиббий ёрдам, кадастр, электр таъминотида ёрдам кўрсатиш каби масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
📍Ижроси шахсан туман ҳокими томонидан назоратга олинди









