Ҳокимлик қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!
2026-08-18 14:20:00 / Yangiliklar
Бугун Бегариқ туман Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими ўринбосари Гулчехра Юлдашева бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этишга қаратилган анъанавий қабул бўлиб ўтди.
🖇Қабул жараёнида 25 нафар фуқаролар рўйхатга олинган бўлиб, 20 га яқин мурожаатлар тингланди.
📍Мазкур қабулда тумандошларимиз томонидан ишга жойлашиш, ички кўчаларни асфалътлпштириш, бола пули тайинлаш, солиқ тўловига ёрдам, ишга жойлашиш ҳамда боғ ташкил этиш сингари турли масалалардаги мурожаатлар рўйхатга олиниб, тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилди, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб, қонуний йўл билан ечими ҳал этилиши назоратга олинди.










