Жазирама кунларда узлуксиз электр таъминоти — устувор вазифа
2026-07-20 12:00:00 / Yangiliklar
Бугун Бешариқ тумани ҳокими Илёсбек Новиков ёзнинг жазирама кунларида аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш юзасидан туман электр тармоқлари корхонасида бўлди.
🖇 Ташриф давомида электр тармоқлари ходимлари учун яратилган хизмат кўрсатиш шароитлари, авариявий ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш имкониятлари ҳамда омборлардаги захира эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлик ҳолати кўздан кечирилди.
📍Шунингдек, электр тармоқларини барқарор ишлатиш, носозликларни тезкор бартараф этиш ва истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, соҳа масъулларига аниқ вазифалар юклатилди.







