Бешариқ туманида яна бир муҳим инвестициявий лойиҳанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2026-03-30 10:50:00 / Yangiliklar
Бешариқ туманининг Файзобод маҳалласида жойлашган “Miolar Tekstil” МЧЖда замонавий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
🖇 Мазкур корхона Хиндистонлик инвестор томонидан ташкил этилган бўлиб, 200 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.
🔍Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳозирда МДҲ, АҚШ ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.
🔺Бугун корхонанинг расмий очилиш маросими кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Шу билан бирга, 1-сон техникум ҳудудида ташкил этилган янги тикувчилик корхонаси ҳам фойдаланишга топширилди.
🔹Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 6,5 миллиард сўмни ташкил этиб, янги корхонада қўшимча 300 нафар хотин-қизлар учун доимий иш ўринлари яратилди.
🔸Очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, кенг жамоатчилик ва тажрибали текстил раҳбарлари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этиб, юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.
📍 Бешариқда амалга оширилаётган бундай лойиҳалар ҳудуд иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.










