"Рамазон — мехр-мурувват, ахиллик ва шукроналик ойи"
2026-02-23 13:30:00 / Qabullar
Президентимиз топшириқлари ижроси доирасида, муборак Рамазон ойи муносабати билан Бешариқ туманида жойлашган деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда сотилмоқда. Маҳсулотлар йетарли миқдорда захира қилиниб, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус омборхоналарда сақланиши йўлга қўйилган.
Фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни мазкур ярмарка орқали бозор нархларига нисбатан ўртача 10–15 фоиз арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга.
Барчангизни ушбу савдо ярмаркасига таклиф этамиз!




