Аҳоли мурожаатлари юзасидан қабул
2026-10-19 10:00:00 / Press-relizlar

📢 АСАКА ТУМАН ФУҚАРОЛАРИ ЭЪТИБОРИГА!
АСАКА ТУМАНИ ҲОКИМИ ВА ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ҚАБУЛЛАРИ
Ҳурматли фуқаролар!
Асака тумани ҳокими ва ўринбосарлари томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўриш мақсадида шахсий қабуллар ўтказилади.
🔹 ШАНБА — 08:00–12:00
Мўминов Насибулла Набиевич — Асака тумани ҳокими.
🔹 ДУШАНБА — 08:00–12:00
Абдумуталибов Жаҳонгир Дилмурод ўғли — Асака тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б.
🔹 СЕШАНБА — 08:00–12:00
Маткаримов Абдураҳмон Бахтиёрович — Асака тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.
🔹 ЧОРШАНБА — 08:00–12:00
Араббоев Музаффар Ўкамжонович — Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Асака тумани бўлими раҳбари
🔹 ПАЙШАНБА — 08:00–12:00
Исомиддинов Фарҳодбек Улуғбек ўғли — Асака тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари.
🔹 ЖУМА — 08:00–12:00
Қурбонов Улуғбек Баходиржонович — Асака тумани ҳокимининг ижтимоий масалалар, ёшлар ва гендер сиёсати бўйича ўринбосари.
📍 Қабул манзили: Асака туман хокимлиги биносида жойлашган Халқ қабулхонаси.
Мурожаатингиз — эътиборда!
Белгиланган кунларда ўз мурожаат ва таклифларингиз билан қабулга келишингиз мумкин.
Асака тумани ҳокимлиги
✍️ Матбуот хизмати
