Аҳоли мурожаатлари юзасидан қабул
2026-08-14 08:00:00 / Press-relizlar
Халқ билан мулоқот - ижтимоий давлатчилик ва инсон қадри учун" тамойилларига ҳамоҳанглик тимсоли.

Аҳоли мурожаатлари юзасидан қабул
-----------------
Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигида аҳоли ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича туман ҳокимлигида қабул ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг турли соҳа ва йўналишлардаги муаммолари тингланиб, маъсул ижрочилар томонидан жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мурожаатларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб муайян муддат талаб қиладиган масалалар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси идоравий назоратга олинди.
Асака тумани ҳокимлиги
✍️ Матбуот хизмати
