объектларни белгиланган муддатларда сифатли якунлаш чораларини кўриш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
2026-06-27 09:15:00 / Yangiliklar

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов Ангрен шаҳрида Халқаро молия институти маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган аэрация сув тозалаш иншооти қурилиши ишлари билан танишиб, мутасаддиларга объектни қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.
Шунингдек, шаҳарнинг «Янгиобод» маҳалласида барпо этилаётган бокс маркази қурилиши, шунингдек, шаҳарчадаги кўп қаватли уйлар фасадларини тартибга келтириш, ички йўллар ва пиёдалар йўлакларини таъмирлаш ишлари жараёнида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Бош прокурор ўринбосари С.Самадов 2026 йилги Давлат дастурига киритилган 3- ва 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, 36-сонли умумтаълим мактаби учун 120 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ишлари билан яқиндан танишиб, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар зиммасига мазкур объектларни белгиланган муддатларда сифатли якунлаш чораларини кўриш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
