Buxoro viloyati IIB boshligʻi polkovnik Ikromjon Tursunov sektorga qarashli Vobkent tumanida oʻrganishlar olib bordi
2025-02-18 09:00:00 / Yangiliklar

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Икромжон Турсунов бошчилигидаги масъуллар Вобкент тумани “Хайробод“ маҳалласини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўрганишди.
Маҳаллада “Рақамлашган, обод ва хавфсиз маҳалла“ тамойили асосида инфратузилмани яхшилаш, коммуникация тармоқларини ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сектор раҳбарлари хонадонма-хонадон юриб, ижтимоий-маиший муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар беришди.
Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари“ дастури асосида тадбиркорликни ривожлантириш, томорқалардан унумли фойдаланиш ва аҳолини даромадли иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Хавфсиз кўча“ ва “Хавфсиз йўлак“ лойиҳалари доирасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари кўздан кечирилди.
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимларини ўрнатиш, қуёш панелларидан фойдаланишга оид кўрсатмалар берилди.
“Яшил макон“ лойиҳаси доирасида ободонлаштириш, дарахт экиш ва агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Ушбу ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати