Учкўприк туманида 100 нафар ўқувчига бепул мактаб анжомлари ва ўқув қуроллари топширилди
2025-08-23 11:00:00 / News
Учкўприк туманида мустақиллигимизнинг 34 йиллик тантаналари арафасида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкилланган тадбирда жамоатчилик вакиллари, шунингдек, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида самарали меҳнат қилаётган фидойи ходимлар ҳамда уларнинг фарзандлари иштирок этди.
Туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, касаба уюшмалари томонидан ташкилланган тадбирда 100 нафар ўқувчига мактаб сумкалари ҳамда 15 турдаги ўқув қуроллари бепул топширилди.
Қайд этилишича, бепул ўқув қуроллари умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида самарали меҳнат қилаётган фидойи ходимларнинг ўғил-қизларига, шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига янги ўқув йили олдидан байрам совғаси бўлди.

