Қува ёшлари — республика майдонида ғолиб!
2026-09-24 18:10:00 / News

Қува туманида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пайшанба — Ёшлар куни доирасида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг стол тенниси бўйича Нукус шаҳрида ўтказилган Республика финалида 22–26 ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритган Иззатилло Ҳамдамов билан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Иззатилло Ҳамдамовни юксак натижа — республика миқёсидаги ғолиблиги билан самимий табриклаб, унга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғасини топширди.
Суҳбат давомида ёш спортчининг мусобақага тайёргарлик жараёни, келгусидаги режалари ва янги марралари ҳақида фикр алмашилди.
Бундай эътироф ва қўллаб-қувватлаш ёшларни янги ғалабалар сари руҳлантириши, уларнинг спорт соҳасидаги истеъдод ва салоҳиятини янада намоён этиши шубҳасиз.




