Расмий муносабат
2026-04-01 13:20:00 / News
Ижтимоий тармоқда олтиариқ тумани Чордара МФЙ ҳудудидаги ариқ ва ташлама сойлар узоқ вақтдан буён тозаланмагани ҳақида йўлланган видеомурожаат юзасидан
Олтиариқ тумани Сув етказиб бериш давлат муассасаси қуйидагиларни маълум қилади:
Мурожаатда кўрсатилган жанубий Фарғона канали тармоғи ва сув йўлларида бугунги кунда тозалаш ва лойқа чўкиндиларни чиқариб ташалаш учун юқори унумли техника воситалари жалб этилган.
Жорий йил апрель ойи давомида кўрсатилган ҳудудда тозалаш ишлари якунига етказилади.

