Муваффақият йўлида дадил қадам!
2025-08-18 10:00:00 / News
Муваффақият йўлида дадил қадам!

Фарғона вилояти Само спорт мажмуасида спортнинг дзюдо тури бўйича "Янги Ўзбекистон — Олимпиада чўққилари" шиори остида ўтказилган чемпионатида муносиб иштирок этганлар орасида ҳақли равишда ғолибликни қўлга киритган ёш спортчимиз билан фахрланамиз!
Фарғона шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабининг 10-"А" синф ўқувчиси Қўзибоев Муҳаммадюсуф кучли рақиблар ўртасида ўз маҳорат ва иродасини намоён этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.


