сайёр қабул ўтказилди.
2025-07-24 18:45:00 / News
Данғара туманида вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган режа жадвалига асосан оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Данғара туман ҳокими Ш.Тожихакимов, Туман прокурори А.Бобохонов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Ё. Абдурасулов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Т.Арзиматов, Адлия бўлими раҳбари В.Эркабоев, тижорат банклари ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш, тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари ва бошқа мурожаатлари эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди







