ЎЗБЕКИТСОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АТОМ ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО АГЕНТЛИК БОШ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА
2024-09-21 17:05:00 / News
ЎЗБЕКИТСОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АТОМ ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО АГЕНТЛИК БОШ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА
Жорий йилнинг 16-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Бош конференциясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтган 68-сессиясида иштирок этди. 170 дан ортиқ аъзо давлат вакиллари иштирок этган анжуманда Агентлик фаолиятининг асосий масалалари, жумладан, 2023 йилга мўлжалланган йиллик ҳисобот, 2025 йилга мўлжалланган бюджет, ядро фани ва технологиясини ривожлантириш истиқболлари ва глобал ядро хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, конференцияда Ўзбекитсон делегацияси раҳбари маъруза билан иштирок этди. Маърузачи ўз нутқида Ўзбекистоннинг ядро тиббиёти ва таълим дастурларини ривожлантиришга қаратилган Агентлик лойиҳаларида фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаш баробарида, ядровий хавфсизлик соҳасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлигига эътибор қаратди. Конференция доирасида делегация раҳбари бошчилигида Атом энергетикаси ва хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим дастурлари ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича халқаро агентлик раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди.