ПРЕСС-РЕЛИЗ
2026-07-31 16:50:00 / Press-releases

Самарқанд вилоятида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 490,7 минг нафар аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди
Самарқанд вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ҳамда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сон қарори ижроси доирасида йил якунига қадар 618 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш, 31 мингта камбағал оилани барқарор даромад манбаи билан қамраб олиш, камбағаллик даражасини 6,1 фоиздан 2 фоизга, ишсизликни эса 4,7 фоиздан 4,2 фоизга тушириш вазифалари белгиланган.
Режалар ярим йилликда юқори кўрсаткичлар билан бажарилди
2026 йилнинг январь–июнь ойларида жами 490,7 минг нафар аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди. Бу ярим йиллик режанинг 156 фоиз бажарилганини англатади.
Шу жумладан:
- 57,3 минг нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди;
- 47,5 мингта норасмий иш ўринлари легаллаштирилди;
- 385,8 минг нафар аҳолининг даромадлари оширилди.
Барча шаҳар ва туманларда белгиланган кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилиб, маҳаллий ва хорижий инвестиция лойиҳалари ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этилди.
Янги инвестиция лойиҳалари юзлаб иш ўринларини яратди
Йирик инвестиция лойиҳалари доирасида:
- Самарқанд шаҳрида қиймати 59,1 млрд сўмлик мураббо (джем) ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиниб, 60 та янги иш ўрни яратилди;
- Қўшработ туманида қиймати 90 млрд сўмлик ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 60 та иш ўрни ташкил этилди;
- Нуробод туманида қиймати 841,6 млрд сўмлик цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 200 нафар аҳоли доимий иш билан таъминланди.
Маҳаллаларда микролойиҳалар аҳоли даромадининг муҳим манбаига айланмоқда
Маҳаллаларда умумий қиймати 1 триллион 103 миллиард сўмлик микролойиҳалар амалга оширилиши натижасида 28,6 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек:
- 2 050 та микролойиҳа камбағал оилалар иштирокида ташкил этилди;
- 2 484 нафар камбағал оила аъзоси иш билан таъминланди;
- уларнинг 1 373 нафари тадбиркор сифатида, 1 111 нафари эса ишчи сифатида фаолият бошлади.
Камбағал оилаларга манзилли кўмак кучайтирилди
Ярим йил давомида ижтимоий реестрдаги 20,5 мингта оилага бандлик хизматлари кўрсатилди.
Хусусан:
- 7,7 минг нафар доимий ишга жойлаштирилди;
- 13,4 минг нафар тадбиркорликка жалб қилинди;
- 2,4 минг нафарга кредит ва субсидиялар ажратилди;
- 972 нафар касб-ҳунарга ўқитилди.
Бу мақсадлар учун Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6,5 млрд сўмдан ортиқ молиявий кўмак йўналтирилди.
Ихтисослашган маҳаллалар сони ортиб бормоқда
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларни ошириш мақсадида маҳаллаларни чуқур ихтисослаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Ярим йиллик натижаларига кўра:
- 82 та маҳаллада ихтисослашув чуқурлаштирилди;
- 2 334 та хонадонга 39,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилди;
- 460 та хонадонга ссуда ва субсидиялар берилди;
- аҳолининг 265 млрд сўмлик шахсий маблағлари ишлаб чиқаришга жалб этилди.
Паррандачилик ва интенсив деҳқончилик бўйича янги кооперация модели жорий қилинмоқда
Нарпай туманида кооперация асосида хонадонларда паррандачилик ташкил этиш бўйича янги тизим амалиётга татбиқ этилди.
Ҳозирга қадар:
- 25 та хонадонда замонавий паррандачилик иншоотлари қурилди;
- ҳар бирига 3 минг бошдан жўжа етказиб берилди;
- 50 нафар аҳолининг доимий бандлиги таъминланди.
Ушбу модель бўйича бир хонадон ҳар 40–45 кунда ўртача 22–23 миллион сўм даромад олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Томорқаларда юқори даромадли экинлар майдони кенгаймоқда
Вилоятда қулупнайчилик ва малиначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳавий ёндашув асосида ишлар ташкил этилди.
Бугунги кунда:
- 5 175 та хонадон ва 503 нафар ижара ер эгаси қулупнай етиштирмоқда;
- 2 297 та хонадон ҳамда 102 нафар ижарачи малиначилик билан шуғулланмоқда.
Шу билан бирга, 13 та тик қудуқ ишга туширилиб, юзлаб хонадон ва ижара ерларининг сув таъминоти яхшиланди.
Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажми ошди
2026 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун тижорат банкларига 10 триллион сўм ресурс ажратилди.
Ярим йил давомида:
- 4,9 триллион сўм кредит маблағлари ўзлаштирилди;
- 29 416 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари имтиёзли молиялаштиришдан фойдаланди.
"Осон иш" платформаси орқали минглаб фуқаролар ишга жойлаштирилди
Рақамли хизматлардан фойдаланиш кўлами ҳам кенгайди.
Бугунги кунда:
- 11 836 та резюме шакллантирилди;
- 2 532 та иш берувчи платформага уланди;
- 10 мингдан зиёд вакансия эълон қилинди.
Натижада, йилнинг биринчи ярмида 3 476 нафар фуқаро "Осон иш" платформаси орқали ишга жойлаштирилди.
Касб-ҳунарга ўқитиш орқали барқарор бандлик таъминланмоқда
Ваучер асосида касб-ҳунарга ўқитиш тизими доирасида:
- 5 788 нафар фуқаро замонавий касбларга ўқитилди;
- 3 961 нафар ўқувни муваффақиятли тугатди;
- уларнинг 86 фоизи иш билан таъминланди.
Йил якунига қадар яна 6 424 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.
Меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси устувор вазифа бўлиб қолмоқда
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 507 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилди.
Натижада:
- 2 823 та қонунбузилиш аниқланди;
- 476 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди;
- судлар орқали 93 нафар фуқаронинг 1,89 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.
Натижа
2026 йил 1 июль ҳолатига кўра Самарқанд вилоятида:
- ишсизлик даражаси 4,5 фоизга;
- камбағаллик даражаси эса 2,4 фоизгача пасайди.
Йилнинг иккинчи ярмида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллаларда даромадли лойиҳаларни кенгайтириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.
