Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида 2026 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Р.Маҳқуловнинг МАЪРУЗАСИ
2026-07-09 17:00:00 / Statements and speeches of administration

Ассалому алайкум,
Ҳурматли, Самарқандликлар,
Ҳурматли телетомошабинлар !.
Аввалом бор ташкилот томонидан амалга ошириладиган муҳим вазифа ҳақида гапириб ўтсам. Яъни,
Вилоятда янгича ёндошувлар асосида (ПҚ 49-сон қарор билан белгилаб берилган) аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқартиришга қаратилган умумий сиёсатни юритади.
Бу борада вилоят ҳокимлиги, Марказий банк, туман (шаҳар) ҳокимликлари, масъул ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб борамиз.
Ҳурматли телетомошабинлар,
Рухсатларингиз билан вилоятимизда 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан рақамларга қисқача тўхталиб ўтсам.
* Вилоятда 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорингизга асосан жорий йил якуни билан жами 618 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаб, 31 мингта камбағал оилани (135 минг аҳоли) даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш белгиланган.
96,7 минг нафар аҳоли доимий иш билан таъминлаш, 66,8 минг нафар норасмий иш ўринларини легаллаштириш ва 454,2 минг аҳолини даромадлари ошириш.
Шунингдек, камбағаллик даражасини 6,1 фоиздан 2 фоизга (табиий даража), ишсизликни йил бошидаги 4,7 фоиздан – 4,2 фоизгача туширишни ҳамда 470 та маҳалла ва 6 та ҳудудни “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мақсад қилинган.
Самарқанд ш, Жомбой, Булунғур, Иштихон, Самарқанд, Тайлоқ туманлари Ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш кўзда тутилган).
Жорий йил ўтган 6 ой давомида жами 490,7 минг аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланиб, режа (314 минг) 156 фоизга бажарилди. Бунда:
57,3 минг фуқаро доимий ишга жойлаштирилди (режа-41,2 минг, 136%);
47,5 мингта иш ўринлари соядан чиқарилди (режа-30,1 минг, 158%);
385,8 минг нафар аҳоли даромади оширилди. (режа-242 минг, 159%);
Мисол учун, Самарқанд шаҳридаги "DILRABO AGRO FRESH" МЧЖ томонидан қиймати 59,1 млрд сўм бўлган "Мураббо (джем) тайёрлаш” заводи ташкил этилиб, 60 та иш ўрни яратилди;
Қўшработ туманида "OQTEPA KARVONI" МЧЖ томонидан қиймати 90,0 млрд.сўм бўлган "Ғишт ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 60 та иш ўрни яратилди;
“Jomboy Yashil Chiroqlari” МЧЖ томонидан Нуробод туманида қиймати 841,6 млрд. сўмлик «Цемент ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 200 та иш ўрни яратилди.
Барча ҳудудларда бандлик дастури ижроси ортиғи билан бажарилиб, ишга тушган маҳаллий ва хорижий лойиҳалар ҳисобига аҳолини доимий ишга жойлаштириш кўрсатгичлари сезиларли кўтарилди.
Хусусан, маҳаллаларда қиймати 1 трлн 103 млрд.сўмлик (шундан,
172,3 млрд.сўми банк кредитлари) микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 28,6 минг нафар фуқаро бандлиги таъминланди. (режа-28 мингта, 101%);
Мисол учун, Тайлоқдаги Маданият маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Х.Юлдашев ташаббуси билан қиймати 2,0 млрд.сўм, шундан банк кредити 1,0 млрд.сўмлик ширинликлар ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “MITRA INVEST” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилиб, 19 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек Самарқанд туманидаги Қорасув маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Д.Кувандиков ташаббуси билан қиймати 1,0 млрд.сўм, шундан банк кредити 500 млн..сўмлик мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SAMARQAND GROOP” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилиб, 12 та янги иш ўринлари яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида Нарпай туманидаги Мушкент маҳалласида ҳоким ёрдамчиси А.Исмоилов ташаббуси билан қиймати 800 млн.сўм, шундан банк кредити
100 млн.сўмлик авто йўлларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган “TEMURBEK TEX XIZMAT” ХК фаолияти йўлга қўйилиб, 14 та янги иш ўринлари яратилди.
Ишга туширилган микролойиҳаларнинг 2 050 таси “Камбағал оила” лар иштирокида ташкил этилиб, 2 484 нафар камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланган.
Шундан 1 373 тасида бевосида камбағал оила аъзолари ташаббускор ва 1 111 нафари ишчи сифатида бандлиги таъминланди.
Иккинчидан, яратиб берилган имкониятлар ва молиявий ресурслардан фойдаланиб, ўтган 6 ойда 20,5 мингта реестрдаги оилага (оила аъзоси
87,5 минг) бандлик йўналишида 24,6 мингта хизматлар кўрсатилди (режа 14,5 мингта, 141 %). Бунда:
7,7 минг фуқаро доимий ишга жойлаштирилди;
2,4 минг фуқароларга кредит ва сусбидиялар ажратилди;
13,4 минг фуқаро тадбиркорликка жалб қилинди;
972 та фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.
Шу мақсадлар учун Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4,3 млрд.сўм ссуда ва 2,2 млрд.сўм субсидиялар ажратилди.
* Бундан ташқари, тажрибадан келиб чиқиб, аҳоли даромадларини оширишда биз маҳаллаларни чуқур ихтисослаштириш орқали аҳоли томорқалари, ижара ерларидан самарали фойдаланишга асосий эътибор қаратилаяпти.
Жорий йилда 130 та маҳаллани ихтисослашувини чуқурлаштириб, уларнинг сонини 439 тадан 569 тага (54%) етказишни мақсад қилилган.
Жорий йилнинг ярим йиллигида 2 334 та хонадонга 39,5 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар, 460 та хонадонга 6 млрд.сўмлик ссуда ва субсидиялар ҳамда 12 982 та хонадон эгаларининг 265 млрд.сўмлик ўз маблағлари ўзлаштирилди.
Бунинг натижасида, 82 та маҳаллада ихтисослашув чуқурлаштирилди.
Мисол учун, Булунғур туманидаги “Ниёзмат” МФЙда картошкачилик йўналишида
47 нафар фуқароларга 687 млн.сўм кредит, 14 нафарига субсидия ва 64 нафар фуқароларнинг ўз маблағи хисобидан ижара ер ва томорқаларга картошка уруғи олиб келинди. Қўшимча жами 125 нафар фуқаролар бир хил йўналишда даромад топиши учун ихтисослаштирилиб, чуқур ихтисослашувга ўтказилди.
* Давлатимиз раҳбарининг 18 март куни Нарпай туманига ташрифида берган топшириқларига мувофиқ, хонадонларда кооперация асосида парранда боқишни ташкил этиш учун Бандлик вазирлиги жамғармасидан 30 млрд сўмгача фоизсиз ссуда ва Микрокредит банкнинг 50 млрд.сўмлик кредит ресурслари (йиллик 14%) ажратилмоқда.
Шунга кўра, “Навобод наслли парранда” фермер хўжалиги (Ўроқов Ҳайдар) томонидан бугунгача 25 та хонадонда гўшт йўналишида товуқ боқиш учун енгил конструкцияли (200 кв.м) бинолар ўрнатилиб, ҳар бирига 3 мингтадан жўжалар етказиб берилди. Бу орқали 50 нафар фуқаро бандлиги таъминланди.
Ушбу лойиҳага аҳоли томонидан қизиқиш борган сари ортиб бормоқда. Бунинг сабаби, товуқ боқадиган бинолар тадбиркор томонидан хонадонларга барча керакли жиҳозлари билан ўрнатилиб, наслли жўжалар билан биргаликда барча зарурий ветеринария хизматлари ҳамда озуқалари етказилади ҳамда етиштирилган тайёр маҳсулот кафолатланган тарзда сотиб олинади.
Битта хонадон ҳар партиядан (40 кунда) ўртача 22-23 млн.сўм доимий даромад олиш имкониятига эга бўлади.
Мисол учун, Тойлоқ тумани Сариосиё маҳалласида камбағаллик реестрида турувчи фуқаро Муродуллаев Шарофиддин Зоир ўғли. Оиласи 4 кишидан иборат. 8 сотихли томорқасининг 2 сотихида 3000 та жўжа боқиш учун бино қурилиб, жўжа боқишни бошлади.
Хонадон дастлабки босқичда 45 кун давомида 3000 та жўжани парваришлаб, дастлабки тайёр махсулотни сотиш эвазига 22,0 млн.сўм соф фойда олди.
Ушбу тажрибани жорий йил якунига қадар 100 та хонадонда йўлга қўйиб, ушбу оилалар даромадани оширилади ва камбағалликдан чиқарилади.
* Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишда лойиҳавий ёндашувлар асосида иш ташкил қилиб, аҳоли томорқаларидан олинадиган даромад миқдорини ошириш мақсадида, сердаромад экинлар экилишига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Хусусан, вилоятдаги 31 та маҳалладаги 5175 та хонадон (248 гектар) томорқасида ҳамда 503 нафар ижара ер эгаларининг 126 гектар майдонида қулупнай етиштириш ташкил этилди.
Мисол учун: Тойлоқ тумани Чорбоғтепа маҳалласида 263 та хонадон (33 %) қулупнайчилик фаолияти билан шуғулланади.
Шунингдек, туманнинг Сариосиё маҳалласида 1 та кўчада гидропоника усулида қулупнай етиштириш фаолияти йўлга қўйилди.
Нарпай туманининг 25 та маҳалласини қулупнайчиликка ихтисослаштириш жараёни бошланган ва бугунги кунга қадар 5 та маҳалла ихтисослаштирилди.
Худди шунингдек, вилоятимиз халқи томорқадан юқори даромад олишда малина етиштиришда ҳам юксак тажрибага эга бўлди.
Ҳозирги кунда 30 та маҳаллада, 2 297 та хонадон (139 гектар)нинг томорқаси ҳамда 102 нафар ижара ер эгаларининг 40 гектар майдонида малина етиштириш йўлга қўйилган.
Мисол учун: Жомбой тумани Найман маҳалласида 580 та хонадон (53 %) хонадонда.
Шунингдек, Қудуқли маҳалласида ижарага берилган ерларда 91 та деҳқон хўжалигининг
15 гектар майдонида малина етиштирилмоқда.
* Аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида, 1942,0 млн.сўмлик субсидия ҳисобига 13 та тик қудуқлар қазиб ишга туширилди.
Бунинг натижасида 240 та томорқа ва 150 та ижара ер эгаларининг сув таъминоти яхшиланди. Йил якунига қадар яна 40 та тик қудуқ ишга туширилади.
* Вилоятда молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича гапирадиган бўлсак, Вилоятимизга жорий йилда аҳоли бандлиги таъминлаш, даромадларини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш учун тижорат банкларига 10 трлн.сўм (2025 йилда 8 трлн.сўм) ресурс ажратилган.
Шундан, ярим йиллик давомида Микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига жами 4,9 трлн.сўм кредитлар ажратилди (режа 154 фоизга бажарилган).
Шундан, дастурлар доирасида 1 537,8 млрд. сўмлик кредитлар 29 416 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига йўналтирилди. Жумладан:
Оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича 13 108 та ташаббускорларга 203,1 млрд.сўм кредит ажратилиб режа 108 фоизга бажарилди;
Мисол учун, Каттақўрғон туманидаги “Мундиён” МФЙда яшовчи Убайдуллаев Эркин Насриддиновичгага Халқ банки томонидан узумчиликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 30 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Ушбу маблағ эвазига хонадон нафақат зарур ресурслар, балки энг сараланган узум кўчатлари билан ҳам таъминланди.
“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 7 377 та ўзини-ўзи банд қилган шахсларга 178,7 трлн.сўм кредит ажратилиб, режа 164 фоизга бажарилди;
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 1 512 та тадбиркорларга 221,3 трлн.сўм кредит ажратилиб режа 179 фоизга бажарилди;
“Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида 7 463 та лойиҳаларга
934,7 млрд. сўм кредит ажратилиб режа 214 фоизга бажарилди.
Мисол учун, Каттақўрғон туманидаги “Мундиён” МФЙда яшовчи Убайдуллаев Эркин Насриддиновичгага Халқ банки томонидан узумчиликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 30 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Ушбу маблағ эвазига хонадон нафақат зарур ресурслар, балки энг сараланган узум кўчатлари билан ҳам таъминланди.
Берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоятда инфляцияни жиловлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш орқали нарх-наволарни барқарорлигига эришиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
* Биринчи навбатда, аҳоли томорқалари ва ижара ерларининг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиб, озиқ овқат захирасини яратиш мақсадида асосий экинларни тўлиқ экиш;
Вилоят бўйича 71 минг гектар томорқа ва 20 минг гектар ижара ерларда экинлар экилиши натижасида аҳоли даромадларини ошириш;
Хусусан, 13,4 минг гектар сабзавот, 28,9 минг гектар картошка, 0,4 минг гектар мойли экинлар, 4,7 минг гектар дуккакли, 12,7 минг гектар озуқа экинлар ва 30,9 минг гектар бошқа экин турлари экилди.
* ПҚ-49 қарорга асосан жорий йилда тижорат банклари томонидан ижара берилган 3 000 гектар ер майдонларида “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли экспортбоп маҳсулот етиштириш белгиланган.
Ушбу ер майдонида қиймати 56,1 млрд.сўмлик (банк кредити
2,8 млрд) 179 та лойиҳаларни амалда ошириш бошланди.
Бугунги кунда 3000 гектар (100 %) ер майдонларида экинлар экилиб, ҳосилларни йиғиб олиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, 606 га картошка, 189 га пиёз, 106 га сабзи, 122 га қулипнай, 315 га қизил ловия (фасол), 341 га узум кўчати, 47 га интенсив боғ, 414 га ширин маккажўхори (Вак-мак),
32 га маккажўхори, 349 га нўхат, 122 га помидор, 16 га малина, 82 га кунгабоқар, 20 га бодринг, 82 га карам, 136 га булғор қалампири, 10 га ошқовоқ ва 10 га кўкат экинлари экилди.
Ушбу лойиҳаларга 44 та лидер тадбиркорлар бириктирилиб, 5,8 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланади.
(Маълумот учун: йил бошида ишсизлик даражаси 4,7%, камбағаллик даражаси 6,1% ни ташкил этган бўлса, 1 июл ҳолатига шсизлик даражаси 4,5% ва камбағаллик даражаси 2,4% ни ташкил этмоқда).
Ҳурматли тинловчилар,
* Барчага маълум бевосита Вазирлигимиз ташаббуси билан “Осон иш” платформаси орқали келаётган эълонлар ва бўш иш ўринлариги ишга жойлаштириш ишлари фуқароларимизга анча қулайлик яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 4-августдаги ПФ-126-сон Фармони ҳамда 2026-йил 5-февралдаги ПҚ-49-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида самарали ҳамкорликни кўпгина ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугунги кунда жами 11 836 та резюме шакллантирилди. Шу билан бирга, платформа орқали 2 532 та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтказилиб
10 мингдан зиёд вакансия эълон қилинди ва уларнинг 710 та корхона ва ташкилотларда 3 655 та бўш иш ўринлари мавжуд.
Шаклланган вакансия ва резюмелар асосида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида январ–июн ойларида 3 476 нафар фуқарони ишга жойлаштирилди.
Мисол учун, Нарпай туманидаги “TURON-JAYHUN INVEST” МЧЖда 121 та, Оқдарё туманидаги “BEKZODBEK QURUVCHI STROY” МЧЖда 38 та, Пайариқ туманидаги “GOLD ENGINEERING INVEST” МЧЖда 53 та, Самарқанд туманидаги “XFARMONF” МЧЖда 34 та, Ургут туманидаги “SAM-NUR-TAFVIZ” МЧЖда 28 та бўш иш ўринларига фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Юқоридаги натижалар билан бир қаторда, келгусида платформа имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, иш берувчилар фаоллигини ошириш ҳамда иш изловчиларни қамровини кенгайтириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.
Ҳурматли тингловичлар, яна бир муҳим масала аҳолини ваучер асосида касб-ҳунарга ўқитиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман.
* Вилоятда касб-ҳунарга ўқитиш бўйича январ-июн ойлари давомида меҳнат бозорига мос мутахассислар тайёрлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди.
Жорий йил вилоятда 12 242 нафар фуқароларни ваучер асосида касб-ҳунарга ўқитиш режа қилинган.
2026 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 5 749 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш режа қилинган бўлса, амалда 5 788 нафар фуқаро касб-ҳунарга жалб қилинди. (режа 100 фоизга бажарилди).
Ўқув жараёнларида фуқаролар турли йўналишлар бўйича қамраб олинди. Жумладан, фуқаролар ваучер асосида давлат ва нодавлат таълим муассасаларида, замонавий ва иш берувчилар талабига мос бўлган 35 турдаги касб-ҳунарга ўқитилди.
Мисол учун: Пахтачи туманида ўтган 6 ой давомида 253 нафар ишсиз, жумладан камбағал оила аъзолари ваучер асосида касб-ҳунарга ўқитилиши керак бўлса, амалда 257 нафар фуқаро замонавий ва иш берувчилар талабига мос 35 турдаги касбларга жалб қилинган.
Пахтачи туманидаги Касбий таълим бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сон техникумларида Пайвандловчи, Чиланган-сантехник, электромантёр ва замонавий пардалар тикувчиси йўналишларида ўқитилган бўлса, нодавлат таълим муассасаларида Компюьтер техникаси монтажчиси, Autocad ва Компюьтер графикаси мутахассиси йўналишларида ўқитилди ҳамда давлат намунасидаги сертификатлар берилган ҳолда фуқарорларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, камбағал оила аъзоларининг 1 057 нафари ваучер асосида касб-ҳунар курсларига жалб қилинган.
Мисол учун:
Оқдарё туманида яшовчи ва ижтимоий реестрда турувчи фуқаро Эгамбердиева Саида замонавий пардалар тикиш йўналишида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб ўз мутахассислиги бўйича туманда фаолият юритувчи хусусий корхонага ишга жойлашган ҳолда даромад манбаига эга бўлди.
Ваучер асосида 3 961 нафар фуқаро ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган бўлса, шунда, 3 352 нафарининг (86 %) бандлиги таъминланган.
2026-йилнинг якунига қадар яна 6 424 нафар фуқарони касб-ҳунарга жалб қилиш белгиланган.
Шунингдек, III чоракда касб ваучери тизими жорий қилиниши режа қилинган бўлиб, бунда, банд бўлган фуқаро ҳам ссуда асосида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбга йўналтирилади.
Ҳурматли тингловчилар!
Бандлик тизимининг яна бир муҳим йўналиши бу давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини юритади.
Инспекция томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор амалий ишлар қилинган.
2026-йилнинг январ-июн ойларида жами 507 та корхона ва ташкилотларда меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунчилиги бўйича ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида 2823 та камчиликлар аниқланган. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича 476 нафар иш берувчи мансабдор шахсларга нисбатан 1 098 392 000 сўм маъмарий жарималар қўлланилган.
Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 332 маротаба тарғибот ишлари олиб борилган.
Бундан ташқари 93 нафар фуқароларнинг 1 889 518 000 (бир миллярд саккиз юз саксон тўққиз миллион беш юз ўн саккиз минг) сўмлик иш ҳақини ундириш учун уларнинг манфаатларини кўзлаб судларга даво аризалар киритилиб, фуқаролар фойдасига ундириб берилган.
Ҳурматли телетомошабинлар маърузам шундан иборат эди,
Эътиборларингиз учун раҳмат.
