Бағдод туманида ишсиз хотин-қизлар учун янги иш ўринлари тақдим этилди
2025-08-09 09:30:00 / News
Жорий йилда Бағдод туманида ташкил этилган OOO “BFM GROUP JSC” МЧЖда яратилган янги иш ўринлари ишсиз хотин-қизларга таништирилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Маҳмудов, Инвестиция бўлими ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳ. Қамбарова ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда корхонадаги мавжуд иш шароитлари, меҳнат муносабатларининг қонунийлиги ва доимий иш ўринлари хусусида батафсил маълумот берилди.
Жумладан, ишга қабул қилинган кундан бошлаб меҳнат шартномалари расмийлаштирилиши, ижтимоий кафолатлар билан таъминланиши таъкидланди. Ҳозирги кунда корхонада 50 нафар ходимга эҳтиёж мавжуд бўлиб, лойиҳани кенгайтириш орқали яқин келажакда яна 200 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилиш ишлари ҳам йўлга қўйилиши кўзда тутилган.


