«Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!» —
2026-06-30 19:40:00 / News
Ёшлар куни муносабати билан Бешариқ туманида ташкил этилган байрам тадбирида туман ҳокими Илёсбек Новиков иштирок этиб, ёшларни ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этди.
🖇Тадбир давомида маҳаллаларда фаол ва ташаббускорлик билан меҳнат қилиб келаётган бир қатор ёшлар етакчиларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
🔍Шунингдек, туман маданият бўлими санъаткорлари ва меҳмон ижодкорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
📍Юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг билим олиши, ўз иқтидорини намоён этиши ва жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши учун хизмат қилаётгани бугунги байрам тадбирида яна бир бор ўз ифодасини топди.










