Бугун Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев томонидан куни кеча фойдаланишга топширилган замонавий IT шаҳарчасига ташриф амалга оширилди.
2026-03-30 11:50:00 / News
Ташриф давомида ҳоким ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув ва амалиёт имкониятлари билан яқиндан танишди ҳамда уларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, жараёнда 1-босқич компютер графикаси йўналиши талабалари Якубов Шукуржон ва Абдужалилов Бегзоджон томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, уларнинг инновацион ёндашувлари юқори баҳоланди.
Туман раҳбари ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади ҳамда келгусида бундай ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.







