"Рамазон — мехр-мурувват, ахиллик ва шукроналик ойи"
2026-02-23 13:30:00 / Qabullar
Президентимиз топшириқлари ижроси доирасида, муборак Рамазон ойи муносабати билан Бешариқ туманида жойлашган деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.
🖇Ярмаркада аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда сотилмоқда. Маҳсулотлар йетарли миқдорда захира қилиниб, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус омборхоналарда сақланиши йўлга қўйилган.
📍Фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни мазкур ярмарка орқали бозор нархларига нисбатан ўртача 10–15 фоиз арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга.
Барчангизни ушбу савдо ярмаркасига таклиф этамиз!




