#хамкорлик_истиқболлари
2026-02-21 13:00:00 / News

Бешариқ туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан пахта етиштириш соҳасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими Расулжон Жўраев хитойлик инвестор билан учрашув ўтказиб, аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди. Учрашув давомида замонавий технологияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқотда пахта етиштириш жараёнларига илғор тажрибаларни татбиқ этиш, сув ва ресурсларни тежайдиган усуллардан фойдаланиш орқали самарадорликни ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.




