"Рамазон — мехр-мурувват, ахиллик ва шукроналик ойи"
2026-02-20 17:35:00 / News

Бешариқ тумани ҳокимлиги ташаббусига кўра маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Бугун тумандаги Телов маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи нуроний Тожибоева Эргашой онахоннинг хонадонида ҳомийлар томонидан ифторлик дастурхони ёзилди.
Инсон қадрини улуғлаш мақсадида ёзилган тўкин дастурхон атрофида жам бўлган қўни-қўшнилар, қариндошлар, нуронийлар ҳамда туман ҳокимлиги мутасаадилари юртимизга тинчлик, оилаларга тотувлик, дастурхонларимизга қут-барака тилаб дуога қўл очдилар.
Шу каби эзгу амалларга бой тадбирлар туманимиз бўйлаб давом эттирилмоқда.


