Германия халқаро ҳамкорлик жамияти профессионал таълимдаги иштирокини кучайтиради
2024-07-05 14:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари, жумладан, профессионал таълим муассасаларда дуал таълимни ривожлантириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва профессионал таълим дастурларини Германия тажрибаси асосида такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан Германиянинг касбга йўналтириш соҳасидаги илғор тажрибаларини Ўзбекистон профессионал таълим тизимига жорий этиш, хорижий донор ташкилотларнинг амалга ошираётгар ишларини мувофиқлаштириш, профессионал таълим соҳасида яшил кўникмаларни татбиқ қилиш, Германиянинг ўқитиш методикалари асосида ўқитувчиларни тайёрлашда имкон қадар кўпроқ мутахассисларини жалб этиш таклифлари билдирилди.
Шунингдек, келгусида лойиҳа билан хусусий секторнинг профессионал таълимдаги иштирокини кучайтириш, дуал таълим соҳасини такомиллаштириш, тадбиркорлик кўникмаси бўйича ўқитиш ишларини давом эттириш, бўш иш ўринларини излаб топиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, ўқувчиларнинг иш топиш ва суҳбат жараёнида иштирок этиш кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган "Карерани ривожлантириш курси" ўқув дастури асосида педагог кадрлар учун семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.






