Муддатли ҳарбий хизматни ўташ – ёшлар учун муваффақият йўли
2026-02-05 15:30:00 / Янгиликлар

Йиғилишни туман ҳокими Шерали Қосимов мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида давлатимизда давом этаётган ислоҳотлар ҳақидаги мулоҳазалари билан очиб берди.
Наманган ҳарбий прокурори, адлия полковниги Муҳаммаджон Бозормирзаев айтиб ўтганидек, ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш армиянинг янги қиёфасини шакллантиришнинг асосий шарти эканлиги, муддатли ҳарбий хизмат – фақат жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик эмас, балки ёшларимиз жамиятда мустаҳкам ўрин топиши учун уларни меҳнат бозорига ва мустақил касбга тайёрлаш босқичи сифатида ташкил этилиши зарурлиги “Хавфсизлик кенгаши” йиғилишида алоҳида таъкидланди. Бунинг учун жорий этиладиган имтиёз ва қулайликлар билан иштирокчилар таништирилди.
Ота-оналар, заҳиридаги ҳарбийлар, ёшлар томонидан мавзуга оид берилган саволларга ҳарбий прокурор ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Расулбек Холметов батафсил жавоб қайтардилар.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









