Бугун Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари Кенгашининг ИХ конференсияси бўлиб ўтди.
2025-07-17 15:05:00 / Янгиликлар

Янги Ўзбекистонни барпо этиш, фуқаролар фаровонлигини таъминлаш ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўлида кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Бу жараёнда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлашда касаба уюшмаларининг ўрни беқиёс.
Бугун Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари Кенгашининг ИХ конференсияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Сайфулла Аҳмедов, касаба уюшмалари тизимидаги фаоллар, делегатлар ва меҳмонлар иштирок этди. Тадбирда меҳмон сифатида Тожикистон Мустақил Касаба уюшмалари Федерациясининг Хатлон вилояти Кенгаши раиси Ризозода Абдурозиқ Шариф бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.
Вилоят раҳбари касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди. Кейинги беш йилда воҳамизда 180 ўринли "Хўжаипок" ва 50 ўринли "Сангардак" дам олиш маскани, 200 ўринли "Сангардак" санаторийси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Бойсун туманидаги "Омонхона" санаторийсини кенгайтириш бўйича янги қурилишлар бошланди. Жорий йилда "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичи доирасида 71 мингдан зиёд хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилишидаги ҳамкорлик касаба уюшмалари фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши сифатида эътироф этилди.
Сўз якунида вилоят ҳокими Конференсия иштирокчиларига муваффақиятлар тилаб, янги раҳбарлар таркибини сайлашда адолат ва масъулиятли ёндашув муҳим эканини таъкидлади.









