Термиз туманидаги бешта маҳалла "Тараққиёт ва етакчилик маскани"га айлантирилади
2026-01-13 19:50:00 / Янгиликлар

Президентимиз қарори билан тасдиқланган "Тараққиёт ва етакчилик маскани" дастури доирасида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ташаббуси билан Термиз туманидаги "Янгиариқ–Сурхон" ҳудудида, М-41 автомагистрали бўйлаб жойлашган бешта маҳаллада ҳам мазкур дастурни амалга ошириш белгиланди.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ушбу маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими, вилоят ва туман даражасидаги масъул бошқарма ҳамда ташкилотлар раҳбарларига ишларга зудлик билан киришиш, йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаш, М-41 автомагистрали бўйлаб мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, йўлбўйи ҳудудларининг шаҳарсозлик қиёфасини замонавийлаштириш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Тадбирда иштирок этган нуронийлар Президентимиз топшириқлари асосида амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар ҳудудда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиши, аҳолининг турмуш фаровонлигини тубдан яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаб, ўз миннатдорликларини билдирдилар.





